Билл ва Ҳиллари Клинтоннинг 2007 йилдан 2014 йилгача бўлган даромади деярли 140 миллион долларни ташкил этади, деб хабар беради Reuters.
Ҳиллари Клинтоннинг маълум қилишича, шу вақт давомида улар 43,6 миллион доллар миқдоридаги солиқ тўловларини тўлаган. Яна 15 миллион долларга яқин маблағ Clinton Foundation оилавий жамғармаси орқали хайрия ишларига сарфланган.
Уларнинг асосий маблағи маърузалар ҳисобидан тўпланган. 2013 йилда улар шу йўл билан 22,85 миллион доллар ишлаган. Ҳиллари Клинтоннинг ҳар бир чиқиши 225 минг доллар ва ундан юқори, Билл Клинтоннинг чиқиши эса 125 мингдан 750 минг долларгача баҳоланган.
Изоҳ (0)