2015 йил 31 июль куни ТТЗ ва «Тошкент» вокзали бекатлари оралиғида ўзининг сўнгги қатновини амалга оширадиган 13-сонли трамвайда йўналиш қисқартирилиши ҳақида эълонлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Ўзбек ва рус тилларидаги эълонларда 13-сонли трамвай йўналишидаги бир йўловчига сарфланадиган харажатлар тарифга нисбатан бир неча бор қимматлигини эътиборга олиб, 2015 йил 1 августдан бошлаб 13-сонли «Қўйлиқ маркази — ТТЗ бекати» трасмвай йўналишининг «ТТЗ бекати — Тошкент вокзали» қисмидаги ҳаракати қисқартирилиши ёзилган.
«ТТЗ бекати — Тошкент вокзали» оралиғидаги йўловчиларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, 17, 63, 83, 96, 110, 119, 129-сонли автобус ва 28м, 75м, 80м, 137м, 168м-сонли йўналишли такси қатновларига қўшимча транспорт воситалари қўшилиши, бундан ташқари, 14-сонли «ТТЗ бекати — Тошкент вокзали» йўналиши бўйича жадвал асосида 12 та Mercedes-Benz русумли автобусларнинг ҳаракати йўлга қўйилиши маълум қилинган.
«Gazeta.uz» хабарига кўра, Мирзо Улуғбек кўчасида ТТЗ бекатидан Тошкент тиббиёт академиясигача бўлган жойда трамвай линиясини олиш ишлари бошланган, тиббиёт академияси ёнида айланма бекат қурилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)