Тез кунларда Тошкент—Балиқчи (Иссиқкўл)—Тошкент йўналишида туристик поездлар ишга туширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти маълум қилган.
Янги туристик поезд айнан қачондан бошлаб йўлга қўйилишига аниқлик киритилмаган, фақат бу «тез орада» бўлиши айтилган.
Маълумот учун, Қирғизистон ҳудудида жойлашган Иссиқкўл МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканларидан бири бўлиб, Балиқчи шаҳри кўлнинг ғарбий соҳилида жойлашган.
Изоҳ (0)