Навоий вилоятида йўл инфратузилмасини янада яхшилаш, янги йўллар барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Навоий кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан олиб борилган реконструкция ишларидан кейин шаҳарнинг Ғалаба кўчасида 3,5 километрлик йўл кенгайтирилди. Корхона бош муҳандиси Валиқул Элмуродовнинг таъкидлашича, йўл бўйлаб 10 автобекат ва таксилар тўхташи учун майдонлар барпо этилади.
Шунингдек, Амир Темур, Булат, Толстой кўчаларида 650 метр узунликдаги ички ўтиш йўли, 1300 метрлик пиёдалар йўлаги қурилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)