Америкалик миллиардер Дональд Трамп республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодлар ичида пешқадамлик қилмоқда, деб хабар беради «Vedomosti.ru».
Reuters ўтказган сўров натижаларига кўра, Трамп 25 фоиз овоз тўплаган. Таққослаш учун унинг асосий рақиби, Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Бушга 12 фоиз овоз берилган.
Reuters’нинг таъкидлашича, олти ҳафта аввал АҚШ президентлигига номзодини қўйишини эълон қилган 69 ёшли Трамп учун бу катта натижа ҳисобланади. Беш кун аввал у 15 фоиз кўрсаткичга эга эди.
Изоҳ (0)