«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва Кореянинг INZI AMT Co., Ltd. компанияси автомобиль саноати учун алюминий қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона UZAUTO-INZI масъулияти чекланган жамиятига асос солди. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар беради.
Қўшма корхонанинг устав капитали 10 миллион долларни ташкил этиб, унда «Ўзавтосаноат» АК ва INZI AMT Co., Ltd. компанияси тенг миқдордаги улушга эга.
Янги корхона алюминий қисмларни босим остида юқори аниқликда қуйиш усули бўйича ишлаб чиқарган маҳсулотларини 2017 йилнинг 1 январидан чиқара бошлаши кутилмоқда.
Қўшма корхона General Motors Powertrain Uzbekistan акциядорлик жамияти яқинида жойлашади. Завод қурилиши учун Ўзбекистон ҳукумати 6,9 гектар ер майдони ажратади. Шундан 5,3 гектари General Motors Powertrain Uzbekistan АЖ ҳудудига тўғри келади.
Изоҳ (0)