Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2015 йил 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Ллойд Жеймс Остин III билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: mfa.uz

Фото: mfa.uz

Суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг турли жиҳатлари ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар