Хитой жануби-ғарбида жойлашган қалай шахтасида тупроқ кўчиши туфайли 11 киши ер остида қамалиб қолди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса Дехун-Дай-Качи автоном округида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари сўзларига кўра, ўпирилишни минтақадаги селлар келтириб чиқарган.
Воқеа жойида 500 га яқин қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)