Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Баъзи қўшиқчилар томонидан тарғиб этилаётган ахлоқсизлик, саводсизлик ва одобсизлик ёшлар тарбиясига салбий таъсир қилмоқда, деб ёзади «12news.uz». Бу масала «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси ва бошқа қатор нашрларда чоп этилган танқидий мақолаларда кўтарилган.

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

«‘Божалар’ гуруҳининг бемаъни қўшиқлари, Жасур Ғойиповнинг келин тўйнинг қоқ ўртасида севган йигитининг ёнига қочиб кетадиган клипи нималарга олиб келиши ёки Севинч Мўминованинг саёз клипини Ўзбекистон Миллий кутубхонасида суратга олишга рухсат беришгани ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш керак», — деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али.

У эстрадада авж олаётган плагиатни ва қўшиқчиларнинг тўйлардаги ўзини тутишларини шармандалик деб атади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар