Россия Мудофаа вазирлиги РФ президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Сергей Кривенконинг мурожаатига расман жавоб қайтарди. Унга кўра россиялик Александр Александров ва Евгений Ерофеевлар ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг Украина ҳудудида қўлга олинган. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилар ҳисобини юритиш бошқармаси раҳбари Сергей Боцвин имзолаган ҳужжатда Александров ва Ерофеев армияда аввалроқ шартнома бўйича хизмат ўтаганлиги, бироқ улар Украинада қўлга олинган пайтда Россия қуролли кучларига алоқаси бўлмаганлиги қайд этилган.
Мудофаа вазирлигининг жавоби Донбассда қўлга олинган россияликларнинг ҳуқуқий ҳолати бўйича биринчи расмий ҳужжат ҳисобланади.
Изоҳ (0)