Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистон шарқидаги Ассам штатида охирги ўн кун мобайнида камида 13 киши япон энцефалити (бош мия яллиғланиши) вируси қурбони бўлди. Бу ҳақда штат жамоат соғлиғини сақлаш ва оилани ҳимоя этиш бошқармаси бошлиғи Мобибур Раҳмон маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: kakmed.com

Фото: kakmed.com

Унинг айтишича, шифокорлар томонидан ана шу вақт оралиғида асосан қишлоқ жойларида 30 дан зиёд хасталикка чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Ўлганлар ва касаллик юқтириб олганлар орасида болаларнинг кўплиги жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Ҳиндистонда ҳашаротлар томонидан юқтириладиган бу вирус ўчоқлари асосан Ассам ва Уттар-Прадеш штатларида жойлашган. Юқумли касалликлар миллий институти маълумотларига кўра, кейинги 30 йил мобайнида иккала штатда япон энцефалити туфайли 100 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар