Чехиянинг шимоли-шарқидаги Студентка шаҳрида 22 июль, чоршанба куни тезюрар йўловчи поезди йўл кесишмасида юк машинаси билан тўқнашиб кетди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳалокат натижасида икки киши қурбон бўлди, 20 дан ортиқ одам яраланди. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир. Юк машинаси ҳайдовчиси темир йўл кесишмасини светофорнинг қизил чироғи ёнгандан кейин кесиб ўтишга уринган.
Pendolino йўловчи поездининг тезлиги шунчалик юқори бўлганки, автомобилнинг мотори тўқнашув жойидан 200 метр масофадан топилган. Поезд эса йўл кесишмасидан икки километр ўтиб тўхташга муваффақ бўлган.
Ҳодиса жойида ўндан ортиқ тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари, ҳамда вертолётлар одамларни вагонлардан чиқаришга ёрдам бермоқда.
Изоҳ (0)