Дунё океани сатҳи, унинг юқори қатламларидаги ҳароратнинг ошиши, атмосфера таркибидаги карбонат ангидрид гази – бу кўрсаткичларнинг барчаси 2014 йилда рекорд даражани ўрнатган. Музликларнинг эриши кучайишда давом этган. Бу хулосалар дунёнинг 58 та мамлакати иқлимшунослари томонидан тайёрланган бўлиб, Америка метеорология жамияти варақасида чоп этилди, деб хабар беради «Segodnya.ua».
Ушбу маълумотларга қараганда, содир бўлаётган ҳодисалар ривожини ўзгартириб бўлмайди. Дунё мамлакатлари карбонат ангидрид газини атмосферага чиқарилишини кескин чегаралаб қўйишга келишиб олган тақдирда ҳам, сайёрадаги иссиқликни сақловчи Дунё океани яқин юз, балки минг йиллар давомида қизишда давом этади.
Қуруқликдаги ўртача йиллик ҳарорат 1880-йиллардан буён рекорд даражага етди. Ўтган йили у 1981—2010 йиллардаги ҳароратдан 0,37—0,44 даража, 1880 йиллардагидан эса 0,88 даража юқори эканлиги қайд этилди. Бир неча ўнлаб давлатлар, шунингдек, бутун Африканинг ҳаво ҳароратидаги рекорд даражалар янгиланди.
Изоҳ (0)