Хитойлик шифокорлар иш вақтида қўли машина спиралига кириб кетган беморнинг кафтини сақлаб қолиш мақсадида ўта мураккаб операция ўтказиб, уни беморнинг оёғига тикиб қўйди, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.
Эркак қўлимдан айрилдим деб ўйлаган, бироқ шифокорлар 10 соатлик операция мобайнида керакли тўқималарни тиклашга муваффақ бўлган. Узилган кафтда қон айланишини таъминлаш мақсадида у оёқ товонига тикиб қўйилган.
Бир ойдан кейин кафт яна ўз жойига қайтарилган. Бемор яқинда шифохонадан чиққан, бироқ у қайта тикланиши лозим. Ҳозирча унинг ҳаракат функциялари охиригача тикланмаган – у фақат бармоқларини қимирлата олади.
Изоҳ (0)