КХДР шимолдаги юртдошларига ҳар қандай йўл билан зарар етказишга уринаётган Жанубий Корея билан музокараларда иштирок этмайди. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг етакчи газетаси мамлакат раҳбарияти фикрини билдирган ҳолда баёнот берди, деб ёзади «ТАСС».
Партия нашри фикрича, «қўғирчоқ ҳукумат, аввало, корейс халқидан Корея ярим оролида тангликнинг кескин ўсишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлари учун узр сўраши керак».
«Жанубий Корея ҳукумати музокаралар ҳақида қуруқ гаплар гапиргандан кўра, КХДРга қаратилган жинояткорона қарама-қаршилик сиёсатидан зудлик билан воз кечиши керак», — деб ёзади газета.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ҳукумати КХДР 9—11 сентябрь кунлари Сеулда минтақавий хавфсизлик бўйича бўлиб ўтадиган йиғилишда қатнашишдан бош тортгани учун ҳафсаласи пир бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)