Грецияда душанба, 20 июль куни уч ҳафта давомида ёпиқ бўлган банклар яна ишлай бошлади, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Қайд этилишича, кўплаб банк бўлимларида узун навбатлар юзага келган. Европа Иттифоқи билан кредит битими бўйича келишувга эришилганига қарамай, Греция ҳали чекловларни бекор қилмаяпти.
Ҳозир ҳам хорижга пул ўтказиш мумкин эмас. Нақд пул олишга чеклов ҳам амал қилмоқда – бир ҳафтада 420 евродан ортиқ нақд пул олиш мумкин эмас. Биржа ҳам ёпиқлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)