Ўткир ҳиссиётларни хоҳловчи саёҳатчилар Перунинг Анд тоғларида, ердан 122 метр баландликда қурилган кичик меҳмонхонада ҳеч бўлмаса бир кеча тунаши лозим. Поликорбонат ва алюминийдан ясалган бу капсулалардан ўзининг мафтункор манзараси билан машҳур бўлган Муқаддас Водийни кўриш мумкин. Бу ҳақда «Adme.ru» хабар беради.
Бундай капсулалардан бирига чиқиш учун вертикал темир нарвондан юқорига кўтарилиш ёки канат йўлидан тушишга тўғри келади.
Изоҳ (0)