13 июль, душанба куни Telegram мессенжери Хитой Халқ Республикаси ҳудудида блоклаб қўйилди, деб хабар бермоқда «Ведомости». Шунингдек, фойдаланувчилар хизматнинг сайтига киришда ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда.
Қайд этилишича, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг расмий нашри — «Жэньминь жибао» газетасида 12 июль куни Telegram пул учун оммавий норозиликларни уюштиришда, шунингдек турли миш-мишлар тарқатишда айбланиб қўлга олинган маҳаллий юристлар фойдаланган дастурлар қаторида кўрсатилган.
10 июль куни мессенжер глобал dDoS ҳужумга учраган эди. Telegram сайтида чоп этилган хабарга кўра, ҳужум Шарқий Осиёдан мувофиқлаштириб турилган.
Изоҳ (0)