Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Санкт-Петербург шаҳридаги «Петровский» стадионида Россия Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди. Унда Россия чемпиони «Зенит» мамлакат кубоги соҳиби «Локомотив»ни қабул қилди, деб хабар беради «Olamsport.com».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Ўйинда ҳисобни 27-дақиқада «темирйўлчилар» футболчиси Ниасс очди. 83-дақиқада Смольников мувозанатни тиклаб, «Зенит»ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қўшимча бўлимларда ҳам 1:1 ҳисоби сақланиб қолгач, жамоалар ўз омадларини пенальтилар сериясида синаб кўрди. Бу борада омад «Зенит»га кулиб боқди. «Локо» сардори Чорлуканинг нуқтадан адашиши ўзбекистонлик Виталий Денисовни жорий мавсумдаги илк совриндан маҳрум қилди.

Россия Суперкубоги—2015

Зенит – Локомотив — 1:1 (4:2 пенальтилар бўйича)

Голлар: Ниасс, 27 (0:1). Смольников, 83 (1:1).

«Зенит»: Лодигин, Кришито, Ломбертс, Нету, Смольников (Ансалди, 119), Юсупов (Рязанцев, 64), Хави Гарсия, Витсель, Шатов, Зюба (Рондон, 64), Халк.

«Локомотив»: Гильерме, Виталий Денисов, Чорлука, Пейчинович, Шишкин, Тарасов (Михалик, 91), Коломейцев, Касаев (Самедов, 76), Майкон (Григорев, 97), Миранчук, Ниасс.

Огоҳлантиришлар: Касаев, 43. Гилерме, 54. Тарасов, 75. Рондон, 90. Кришито, 93. Нету, 105. Коломейсев, 120.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади