Украина президенти Пётр Порошенко Украина—Россия чегараси олдида Россия томонидан рекорд даражадаги ҳарбий хизматчилар жойлаштирилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Бизда Украина чегариаси олдида Россиянинг рекорд даражадаги қўшинлари жойлштирилгани тўғрисида маълумот бор. Бу нафақат ўзимизнинг разведка маълумотларимизга асосланган, балки НАТО, АҚШ ва Европа Иттифоқи ахборотлари бўйича ҳам ҳам тасдиқланган», — деди Порошенко.Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари жанговар тайёргарлигини сезиларли даражада оширган, машғулотлардан ўтган, жанговар руҳи ошган. Шунингдек, Порошенко аксилтеррор операцияси ҳудудида Украина қуролли кучларининг 64 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчиси борлигини, бундан ташқари, миллий гвардия, Украина хавфсизлик хизмати ва чегарачилар борлигини, анчагина техника мавжудлигини эътироф этган.
Изоҳ (0)