Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Украина президенти Пётр Порошенкодан Россиянинг Липецк шаҳрида жойлашган «Рошен» фабрикасини ўзига беришни сўради, деб хабар бермоқда “Nur.kz”.
Сиёсатчи ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзишича, агар Порошенко унга Липецкдаги фабрикасини берса, у Украинанинг Костополь шаҳрида жойлашган фабрикага бўлган даъвосидан воз кечади.
Қайд этилишича, Ровнен вилоятида жойлашган Костополь шаҳридаги фабрикани Жириновский ўзининг бобоси Ицхак Эдельштейнга тегишлилигини айтиб, шунингдек заводга қарашли икки гектар ерга ҳам даъво қилиб келади.
Изоҳ (0)