Ўзининг қишлоғида таътилда бўлган «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски нон олиш учун дўконга боришнинг ғалати усулидан фойдаланди, деб хабар беради «Vesti.ru».
Қишлоқдан яқин дўконгача бўлган масофа 30 километрни ташкил этади. Польшалик ҳужумчи у ерга автомобилда бориш ёки кимгадир нон олиб келишни илтимос қилишнинг ўрнига вертолёт ижарага олишга қарор қилди.
Транспорт воситасининг ижараси унга беш минг еврога тушди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, футболчининг бир йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)