Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ва унинг рафиқаси Дарья Тарасованинг ўғли дунёга келди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
«Мен ва рафиқам Даша 6 июль куни ўғлимиз Николас туғилганлигини маълум қилаётганимиздан хурсандмиз. Она-бола соғлом ва бахтиёр. Эзгу тилакларингиз учун раҳмат», — дейди Каспаров саҳифасида.
Каспаров тўртинчи марта ота бўлди. 2006 йилда уларнинг қизи Аида туғилган эди. Шунингдек, собиқ чемпионнинг аввалги икки оиласидан 1992 йилда туғилган қизи Полина ва 1996 йилда туғилган ўғли Вадим ҳам бор.
Изоҳ (0)