2015 йилнинг 8 июлидан Ўзбекистон ва Кипр давлатлари ҳукуматининг туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишуви кучга кирди. Бу ҳақда «Uzdaily.uz» Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.
Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги ушбу келишув 2012 йилнинг 5 апрелида имзоланган эди.Келишувда, икки томонлама туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида, туризм билан шуғулланувчи давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилган.