Apple компанияси смартфонлари ва планшетлари клавиатурасининг янгиланган версиясида Тайвань байроғи белгиси пайдо бўлди. Бу ҳақда мобил платформаларда янги график белгилар пайдо бўлишини кузатиб борувчи Emojipedia блоги хабар берган.
Тайвань ороли байроғи белгиси фойдаланувчиларга 2015 йил сентябрь ойида чиқиши режалаштирилган iOS 9 операцион тизими билан биргаликда тақдим этилади. Шунингдек, Чад, Гренландия ва Ватикан байроқлари ҳам қўшилган.
Маълумот учун, Тайвань Тинч океанида, Хитойдан 150 километр шарқда жойлашган орол бўлиб, Хитой Республикаси номли давлат номи билан иш юритишга даъво қилади. Хитой Халқ Республикаси Тайвань байроғи оммавий намойиш этилишини танқид қилиб келади.
Изоҳ (0)