Turkish Airlines самолёти портлаш таҳдиди сабабли Ҳиндистоннинг пойтахти Нью-Деҳлида кутилмаганда қўнди, деб хабар беради «RBC».
Манбаларнинг маълум қилишича, самолёт Истанбул —Бангкок йўналиши бўйича учаётган эди. Унда 148 нафар йўловчи бўлган. Индира Ганди аэропортида самолётни Ҳиндистоннинг миллий хавфсизлик гвардияси ва ўт ўчириш хизмати ходимлари кутиб олди.
Ҳозирда самолёт махсус ажратилган тўхташ жойида бўлиб, унда ҳеч қандай портловчи модда топилмади. Йўловчилар эвакуация қилинди.
Изоҳ (0)