Буюк Британиянинг The Sun нашри «ўтган ойда Ўзбекистонда Путин иштирокидаги ҳарбий техника кўргазмасида янгича кўринишдаги ‘Пиранья’ сувости кемалари намойиш этилгани» тўғрисида «сенсацион янгилик» тарқатди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Соҳил бўйида ҳаракатланишга мўлжалланган ушбу кичик сувости кемалари Ўзбекистонга қандай тарзда олиб келингани ҳақида нашр аниқлик киритмаган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда ҳарбий техника кўргазмаси ўтказилмаган. Россия Президенти Владимир Путин эса сўнгги марта Ўзбекистонга 2014 йил декабрь ойида ташриф буюрган.
Изоҳ (0)