11 июль, шанба куни Германияда ўзбекистонлик Руслан Чагаев WBA йўналиши супероғир вазн тоифасида мунтазам чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун италиялик Франческо Пьянетага қарши рингга кўтарилади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Жанг Германиянинг SAT 1 телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Чагаев мазкур жангда рингга россиялик машҳур рэпер Тимур Юнусов, яъни Тиматининг жонли ижродаги қўшиғи билан чиқиб келади.
Изоҳ (0)