Ўтган ҳафта Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан боғлиқ интернетда тарқалган фотосурат ва видео шов-шувларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «1news.uz».
«Даракчи» нашри билдиришича, мазкур видеода таниқли хонанда оққуш, товус ва кабутарлар қотирилган ҳамда атрофи таомлар билан безатилган идиш қошида тургани акс этган. Мазкур антиқа таом О. Назарбеков буюртмаси билан тайёрланган деган хабарлар тарқалган.
Газетага кўра, Рамазон ойида исрофгарчилик акс этган бундай фото ва видеонинг тарқалиши эътирозларга сабаб бўлган. Хонанданинг маъмури эса О. Назарбековнинг бунга алоқаси йўқлиги, шунчаки халқ хизматида бошқалар қатори ўша таомни томоша қилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)