Бугунги кунда 2015—2016-ўқув йили учун республика таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. 4 июль куни ДТМ сайтида абитуриентлар учун махсус саҳифа ишга тушди. Мазкур саҳифада ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентларнинг сони реал вақтда нечта бўлганлигини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» хабар беради.
Шунингдек, ушбу саҳифада республикадаги барча ОТМларнинг йўналишлари бўйича қабул квоталари ҳам кўрсатилган.
5 июль куни ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйича 48 687 нафарни ташкил қилган. Ҳозирча республика бўйича Термиз давлат университетига энг кўп, 3253 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 540 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир.
Изоҳ (0)