Малайзия бош вазири Нажиб Раззоқ Американинг The Wall Street Journal газетасини унинг катта миқдордаги пора олганлиги ҳақида хабар тарқатганлиги учун судга бермоқчи, деб хабар беради «ТАСС».
«Чоп этилган мақола атайлаб салбий маъно касб этган, баён қилинган фикрлар эса асосланмаган ва шубҳали манбаларга таянган. Шу сабабдан биз юридик чора кўрмоқчимиз», — дейди давлат раҳбари котиби Муҳаммад Асеҳ.
The Wall Street Journal'да 3 июль, жума куни Нажиб Раззоқнинг шахсий ҳисоб рақамига 1МDB номли давлат жамғармасидан 700 миллион долларга яқин маблағ ўтказилганлиги ҳақидаги мақола чоп этилган эди. Унда айтилишича, бош вазир ҳисобига ўтказилган 620 миллион доллар ва 61 миллион долларлик ўтказмалар гўёки 2013 йил март ойидаги сайловолди кампанияси даврида амалга оширилган.
Изоҳ (0)