«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси Сирдарё вилоятида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун маслаҳатчи танлаш юзасидан тендер эълон қилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Компаниянинг эълонига кўра, маслаҳат хизматлари лойиҳанинг иқтисодий-техник асосларини, тендер ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
29 июль тендер бўйича таклифлар беришнинг охирги муддати ҳисобланади. ИЭС таркибига яна иккита ҳар бири 450 МВт кучланишли буғ-газли қурилмалар киритилиши назарда тутилган. Дастлабки маълумотларга қараганда, лойиҳанинг қиймати 910 миллион долларни ташкил этади. Қурилиш ишлари 2016 йилда бошланиб, 2018 йилда тугалланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)