Эгасининг ўлими ҳар қандай кучук учун оғир кун ҳисобланади. Улардан баъзилари бундай айрилиқдан қаттиқ сиқилади. Шундай ҳодисалардан бири Сербия шаҳарларидан бирида содир бўлди. Немис овчаркаси эгасининг ўлимидан сўнг унинг қабрини қўриқлашда давом этди, бу ҳақда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифалардан бирида айтилади.
Қабристон ходимларининг айтишича, вафодор кучук ҳар куни эгасининг қабрига келган ва у ерни фақат овқат қидириш учун тарк этган. Ноқулай об-ҳаво шароитида эса у қабр тошининг ёнгинасидан ўзига уя қазиб олган.
Итни бир неча марта қабристондан олиб кетишга ҳаракат қилишган, бироқ у бунга бор кучи билан қаршилик қилган. Ушбу овчарка фақат ҳайвонларга хос бўлган муҳаббат ва садоқат тимсолига айланди.
Изоҳ (0)