Мексиканинг Монтеррей шаҳридаги La Pastora ҳайвонот боғида сайёҳ қиз тимсоҳлар сақланадиган майдончага кирди ва тез орада бунинг учун афсусланди, деб ёзади «Vesti.ru».
YouTube’даги видеода дугонасининг огоҳлантиришларига қарамай, қизиқувчан қизнинг панжарадан ошиб, тимсоҳлар ёнига тушганини кўриш мумкин. Безовта қилинган тимсоҳ эса шиддат билан бошини буриб, чақирилмаган меҳмоннинг қўлига ёпишмоқчи бўлди. Қиз бақириб юбориб, шошганча тимсоҳнинг маконидан чиқиб кетишга уринди. У тимсоҳдан ҳеч қандай жароҳатсиз қутулиб қолди.
Изоҳ (0)