Америкалик поп-арт қироли Энди Уорхолнинг «Бир доллар» расми Sotheby’s’нинг замонавий ва урушдан кейинги санъат асарлари кимошди савдосида 20,9 миллион фунт стерлингга (32,6 миллион доллар) сотилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Сотилган расмда Уорхол биринчи марта доллар купюрасини тасвирлаган. «Расм учун тўрт нафар коллекционер курашди ва унинг якуний нархи 18 миллионлик дастлабки нархидан анча ошиб кетди», — дейди кимошди савдоси уйи вакили.
Кимошди савдосига Энди Уорхолнинг доллар купюралари тасвирланган 21 та асардан иборат коллекцияси қўйилган эди.
Изоҳ (0)