Урал тоғ-металлургия компанияси асосчиси — асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов «Калашников» қурол-яроғ концерни акцияларининг 12 фоизини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Тадбиркор ушбу акцияларга тўғридан-тўғри эмас, балки бир нечта воситачи компаниялар орқали эгалик қилади. Маҳмудов акциялар пакетини сотиб олган «ТКХ-Инвест» компанияси «Транскомплектхолдинг»га эгалик қилади. Ўз навбатида, «Транскомплектхолдинг» «Калашников» акцияларининг 49 фоизига эгалик қилади — қолган 51 фоизи «Ростех» давлат корпорациясига тегишли.
Тегишли ўзгаришлар акциядорлик капиталида 7 май куни кузатилган. Ўша куни «Трансмашхолдинг» президенти Андрей Бокаревнинг «ТКХ-Инвест» компаниясидаги улуши 50 фоиздан 25 фоизгача камайган. Қайд этилишича, Маҳмудов ва Бокарев эски ҳамкорлар бўлиб, улар УТМК, «Трансмашхолдинг» ва «Аэроэкпресс»га биргаликда эгалик қилади. Уларнинг учинчи ҳамкори — Алексей Криворучко «ТКХ-Инвест»да 50 фоиз улушга эга ва «Калашников» бош директори ҳисобланади.
Изоҳ (0)