АҚШнинг Теннесси штатида яшовчи Жереми Стампер хотирасини йўқотган турмуш ўртоғи Жастис учун тўй маросимини қайтадан ўтказишга қарор қилди, деб хабар бермоқда BuzzFeed.
Қайд этилишича, жуфтликнинг тўйи ўтган йилнинг 1 августида бўлиб ўтган. Бироқ бир неча ҳафатадан кейин Жастис йўл-транспорт ҳодисасига учраб, кўплаб жароҳатлар олган ва қисман хотирасини йўқотган.
Шифокорлар унга ўз вақтида ёрдам кўрсатиб, тикланишига ёрдам берган. Аммо бир ойдан кейин Жастис Жеремига авариядан олдинги беш ҳафтани, жумладан тўйни ҳам унутганини маълум қилган. Эслатишга барча уринишлар фойда бермагач, Жереми тўйни қайтадан ўтказишга қарор қилган.
Маросимни ташкиллаштириш учун Жереми GoFundMe краудфандинг сервисида саҳифа юритган. У тўй харажатлари учун беш минг доллар тўплашни сўраган. Керакли маблағ бир ой ичида йиғилган. Тўй 1 августда ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)