Франция собиқ президенти Николя Саркозининг ўғли Пьер Доғистонда туғилган модель Аминат Мирзаханова билан учрашмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Манбаларда айтилишича, 31 ёшли Пьер ва 20 ёшли Аминат ўртасидаги муносабатлар Ritz Carlton меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирдаги учрашувдан сўнг бошланган.
«Менга ундаги французча жозиба ёқиб қолди, у жуда ҳам хушмуомала эди», — дейди модель. Аминат улар ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланишини ҳали билмаслигини қайд этди.
Изоҳ (0)