АҚШнинг Калифорния штатидаги Six Flags Discovery Kingdom боғида яшаган Сивукак лақабли морж 28 июнь куни вафот этди, деб хабар беради Meduza. У 21 ёшда эди. Юрак хасталиги унинг ўлимига сабаб бўлди.
Боғ ходимлари 1994 йилда Сивукак ва яна учта етим қолган морж боласини олган, ҳамда кейинги йил баҳорида уларни оммага таништирган эди.
2003 йилда Сивукак «50 та биринчи бўса» фильмида суратга тушган. У Жоко (морж) ролини ижро этган. Шунингдек у «Узуклар қироли», «Хоббит» ва «Юра даври боғи» каби фильмлардаги баъзи қаҳрамонларга овоз берган.
Изоҳ (0)