Хитой ва Россия чегарасида яширин ер ости йўли топилди. Ўтган асрнинг 30 йилларида Маньчжурия Япония томонидан босиб олинган пайтда разведкачилар ундан фойдаланган, деб хабар беради «Nat-geo.ru».
1931–1932 йилларда япон қўшинлари Маньчжурияга бостириб кирган. Бунга жавобан Японияга қарши Шимоли-Шарқий партизанлик бирлашмаси таркиб топган. Чегара ер ости йўли бирлашган армия эҳтиёжлари учун қазилган бўлиб, яқиндагина топилди. Дуннин музейи ходимлари КХДРга ташриф буюриш чоғида яширин ер ости йўлини қазишда иштирок этган Шимолий Корея мутахассислари ҳақида хабар топди. Тадқиқот ишлари олиб борилиши натижасида ушбу объект топилди.
Ер ости йўли Хэйлунцзян туманидаги Дуннин уездини Россия Приморьеси билан бирлаштирган. Мутахассислар фикрича, ушбу ер ости йўлидан Хитой разведкаси билан Узоқ Шарқдаги Совет Иттифоқи разведка бошқармаси ўртасида маълумот алмашиш учун фойдаланилган.
Изоҳ (0)