Ҳиндистоннинг Бихар штатида жойлашган Нирпур қишлоғи аҳолиси икки нафар ўқувчи ҳалок бўлгани туфайли хусусий мактаб директорини ўлгунича дўппослади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, етти ва саккиз ёшли икки бола мактаб яқинидаги ариқда чўккан ҳолда топилган. Болаларнинг ўлимидан ғазабланган қишлоқ аҳолиси мактабни ёқиб юборган ва директор Девендра Прасадни калтаклашга киришган. У шифохонага кетишда йўлда ҳалок бўлган.
Тартибсизликларни тўхтатишга уриниш чоғида олти нафар полициячи жароҳат олган. Намойишчиларнинг ҳеч бири ҳибсга олинмаган. Дастлабки суриштирув мактаб директорининг болалар ўлимига алоқаси бўлганига ишора бермаган.
Изоҳ (0)