Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавируси билан зарарланган 46 ёшли аёл ва 11 ёшли бола аниқланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Уларнинг иккаласи ҳам муҳожирлар бўлиб, иккаласига ҳам ўтган ойда касалланган қариндошидан коронавирус юққан. Май ойида Абу-Дабида 65 ёшли хорижлик коронавирус билан зарарлангани аниқланган бўлиб, у июнь ойида вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус билан зарарланишнинг 1350 та ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 480 таси ўлим билан якунланган. Абу-Даби Соғлиқни сақлаш бошқармаси коронавирусни аҳолига жиддий таҳдид деб ҳисобламаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)