Австрия Ташқи ишлар вазирлиги 39 миллион еврони тежаш мақсадида 2018 йилга келиб, Болтиқбўйи давлатлари ва Мальтадаги элчихоналарини ёпишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Kommersant.ru».
Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курцнинг сўзларига қараганда, уларнинг ўрнини «стратегик жиҳатдан муҳимроқ давлатлар»даги дипломатик ваколатхоналар эгаллайди. Бу Украина муаммоси ёки қочоқлар муаммоси билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
Ислоҳотлар дастурига асосан Австрия Беларус, Молдавия ёки Грузияда элчихоналар очишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)