Ўзбекистонлик сураткаш Эрнест Куртвелиев олган расмлар дунё миқёсидаги энг машҳур нашриётлардан бири — National Geographic’да чоп этилди, дея хабар бермоқда «Pixland.uz».
«Эрнест тез-тез Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқади ва мамлакатнинг янги, ҳали ўрганилмаган гўшаларини топади. Эрнестнинг фото ижоди намуналари кўплаб ўзбек журналлари ва жамланмаларини безатиб туради. Навбат энди дунё миқёсидаги йирик нашриётга келди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)