LiveJournal блог платформасидаги энг оммабоп блоглардан бўлган miss-tramel блоги муаллифи, Лена Миро тахаллуси билан ижод қилувчи актриса, ёзувчи, сценарист Елена Мироненко асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов россиялик тадбиркорлар орасида алоҳида ажралиб туришини эътироф этди.
Унинг сўзларига кўра, Алишер Усмонов бошқа миллиардерлардан кучли фарқ қилади. «Жумладан, Лондонга кетиб қолганлар ва банк соҳасида ишлаётганлардан фарқли равишда у Россияда қолиб, реал ишлаб чиқаришга, хусусан металлургия саноатига инвестиция киритгани алоҳида таҳсинга сазовор», — деб ёзади блогер.
Шунингдек, Усмоновнинг Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллога Россия футбол иттифоқининг қарзини тўлаб бергани, рафиқаси Ирина Винернинг ташаббуси билан Москва яқинида қурилаётган бадиий гимнастикачилар учун Олимпия қишлоғи қурилишини молиялаштираётганини ҳам эътироф этган.
Бундан ташқари, Усмоновнинг россиялик миллиардерлар орасида энг саховатпеша деб топилгани, унинг хайрия фаолияти, жумладан, ДНК ихтирочиси Жеймс Уотсоннинг Нобель медалини кимошди савдосида сотиб олиб, уни олимнинг ўзига қайтариб бергани ҳам блогернинг эътиборидан четда қолмаган.
Изоҳ (0)