Нью-Йорк шаҳри маъмурияти ўзи содир этмаган қотиллик учун 24 йиллик қамоқ жазосини ўтаган эркакка 6,25 миллион доллар тўлашга рози бўлди, деб хабар беради «РИА Новости» шаҳар молиявий инспектори Скотт Стрингер маълумотига таяниб.
Жонатан Флеминг қотиллик юз берган пайтда воқеа жойидан минглаб километр узоқда, Disney World боғида бўлган.
Флеминг суд жараёнининг бошиданоқ ўзининг айбдор эмаслигини исботловчи далилларни келтирган бўлишига қарамасдан, Бруклин тумани прокуратураси фақат ўтган йилга келиб ушбу далилларни тан олди. Шундан кейингина Жонатан озод этилди.
Изоҳ (0)