ЖАРда Зимбабве иккинчи вице-президентининг турмуш ўртоғи Лоринда Мпоко тунаб кетилди, деб хабар беради The Zimbabwe Mail.
Жиноят ўтган ҳафта содир этилди. Мпоко ва яна беш нафар йўловчиси бўлган автомашина Oriental Plaza меҳмонхонасига бораётганда, тўрт нафар босқинчи томонидан тўхтатилди. Полиция нишонини кўрсатган босқинчилардан бири тўппонча билан, бошқалари эса пичоқ билан қуролланган эди.
Маҳаллий полиция вакили, подполковник Лунгело Дламинининг сўзларига қараганда, йўловчилардан ёқут ва олмос кўзли узук, билагузук, қўл соати, смартфон ва нақд пуллар олиб қўйилган. Ўғирланган нарсалар миллион ренд (81,87 минг доллар) атрофида баҳоланди. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмади.
Изоҳ (0)