Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органларининг ҳудудий ахборот хизматлари ходимлари ва маҳаллий журналистлар учун «Божхона органлари ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида ўқув-амалий видеоконференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ва Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг журналистика бўйича профессор-ўқитувчилари долзарб мавзулардаги маърузалари билан иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар божхона бошқармаларида фаолият юритаётган Ахборот хизматлари ходимлари, шунингдек божхона соҳасини ёритишга ихтисослашган 60 дан ортиқ маҳаллий журналистлар ва мухбирлар вирутал тарзда қатнашган мазкур семинарда соҳа олдида турган муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ва ҳудудий божхона бошқармаларининг саъй-ҳаракатлари туфайли марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида божхона соҳасига оид қатор материаллар эълон қилиниб борилмоқда. Соҳа ходимларининг масъулиятли фаолияти телелавҳа, эшиттириш ва мақолаларда кенг ёритилмоқда.

Жумладан, 2015 йилнинг ўтган 5 ойи давомида марказий ва маҳаллий босма ва электрон нашрларда 600 га яқин мақолалар чоп этилган бўлса, республика ва вилоят телевидениеларида 340 га яқин телелавҳалар эфирга узатилди, турли радиоканалларда эса 550 дан ортиқ эшиттиришлар берилди.

2015 йилнинг ўтган даври мобайнида Давлат божхона қўмитаси ва таркибий тузилмалари томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан 350 га яқин, кенг жамоатчилик ўртасида 515 та учрашувлар ташкил қилинди.

Қизғин муҳокамалар асосида бўлиб ўтган видеоконференция якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди