Дунёдаги энг катта шоколадли расм Боку музейларидан бирида ўрнатилган бўлиб, у шаҳарда ўтказилаётган Европа ўйинларига бағишланган, деб хабар беради «ТАСС» шоколадли кўргазма ташкилотчиси Андрей Лейн маълумотига таяниб. Барча тақиқларга қарамасдан, маҳаллий ширинликхўрлар унинг мазасини билишга интилмоқда.
«Nikolya шоколад кўргазмаси» Бокуда Европа ўйинлари бошланишидан ярим ой аввал очилган эди. Унга аллақачон 15 минг киши ташриф буюрди. Кўргазманинг асосий безаги 215 килограммли улкан шоколадли расм бўлиб, унда Озарбайжон, Боку ва биринчи Европа ўйинлари рамзлари тасвирланган.
Дунёдаги энг катта шоколадли расмни яратувчилар уни Гиннесснинг Рекордлар китобига киритиш учун ариза берди.
Изоҳ (0)