Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан Uzbekistan Today ахборот агентлиги ҳамкорлигида 2014—2015-ўқув йиллари давомида «Ўзинг ҳақингда ҳикоя қил ва сен ҳақингда бутун дунё билади» номи остида ўтказилган танлов ўз якунига етиб, ғолиблар аниқланди. Бу ҳақда «Дарё» таҳририятига ТАТУнинг ТТИ кафедраси хабар бермоқда.

Фото: ТТИ кафедраси

Фото: ТТИ кафедраси

Шу каби танловларни ҳар йили талабалар орасида ўтказиш анъанага айланган бўлиб, унда турли номинациялар эълон қилинади. Бу йил ўтказилган танловда «Энг яхши бизнес ғоя», «Энг яхши инновацион ғоя» номинациялари эълон қилинди ва унда мингга яқин ёшлар ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Ғолибликни эса «Энг яхши бизнес ғоя» номинацияси бўйича Тошкент ахборот технологиялари университети «АКТ соҳасида иктисод ва менежмент» факультетининг 3-курс талабаси Шухрат Агзамовнинг «www.som.uz - Миллий интернет гипермаркети» лойиҳаси қўлга киритди.

Ушбу лойиҳада муаллиф интернет манзилида виртуал дўкон очиш ғоясини тақдим этган. Ушбу виртуал дўкон лойиҳасини амалга оширилиши натижасида маҳаллий маҳсулотларни бутун дунёга танитиш ва таклиф этиш имконияти туғилади.

«Энг яхши инновацион ғоя» номинацияси бўйича эса Шарқшунослик институти талабаси Хуршид Ботиров ғолиб деб топилди. Унинг лойиҳаси кўча чангютгичлари ишланмаларини Ўзбекистон ҳудудларида қўлланилишини таклиф этади. Ушбу лойиҳа кўчаларни ободонлаштириш бўйича меҳнат қилувчи ҳодимларнинг ишини енгиллаштиришга, давлат бюджетини тежашга, аҳолига қўшимча ишчи жойлари яратишга, ва ниҳоят мамлакат экологиясини яхшилашга қаратилган.

2015 йил 19 июнь куни юқорида кўрсатилган танлов якунига бағишлаб видеоконференцалоқа уюштирилди. Унда барча олий таълим муассасаларининг илм-фан, техникага бефарқ бўлмаган ҳодимлари ва талабалари қатнашди.

Ушбу видеоконференцияда танлов ғолиблари, талабалар: Ш.Агзамов ва Х.Ботировлар ўз лойиҳаларини намойиш этиб, видеоконференция иштирокчилари саволларига жавоб берди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?